Fakt va Fikr (33): Nega hukumatni nazorat qiliş şart? Yoki özbekça qöl siltaşning zararlari haqida

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 15 ก.ย. 2024
  • Пастдагилар томонидан сайланган ҳар қандай раҳбар, ҳукумат ва ҳукмдор, албатта, ана шу пастдагилар томонидан назорат қилиниши шарт. Акс ҳолда, халқнинг гўллиги, лоқайдлиги ва қўрқоқлиги туфайли халқнинг бошига чиқиб олган ҳар қандай раҳбар, ҳукумат ва ҳукмдор ўша халқнинг ўзини назорат қила бошлайди. Тепадан бошланган бу назорат кейинчалик таъқиб ва қатағонларга айланади.
    Яъни пастдагилар тепадагиларни назорат қилишмаса, тепадагилар пастдагилаларни назорат ва қатағон қила бошлашади. Бу тарихий ва сиёсий аксиома, яъни исбот талаб қилмайдиган қоида.
    Узоққа бормайлик.
    Золим Ислом Каримов нима қилди?
    Золим Ислом Каримов электоратнинг соддалигидан, лоқайдлигидан ва қўрқоқлигидан фойдаланиб ҳам сайланди, ҳам назоратсиз қолди. Натижада диктатор ўзини сайлаган халқни қаттиқ назоратга олди, эзди ва ҳаттоки қирғин қилди.
    Жамоатчилик ва халқ назоратига йўл қўймаслик учун золим Ислом Каримов ҳар қандай диктаторлар каби, эркин матбуотга, эркин мухолифатга, эркин сайловларга ва эркин митингларга барҳам берди. Бу ишда золимга нафақат Рустам Иноятов ва Зокир Алматовга ўхшаган вазирлар, балки Муҳаммад Солиҳга ўхшаган соҳта мухолифатчилар ҳам ёрдам беришди.
    Нима учун диктаторлар жамоатчилик назоратига ва умуман демократияга барҳам бериш ишларини айнан матбуотни, мухолифатни, сайловларни ва митингларни тинчитишдан бошлашади?
    Чунки улар ҳар қандай ҳукумат ва ҳукмдор тўрт йўл билан назорат қилинишини яхши билишади. Бу қандай йўллар?
    Бу - эркин матбуот, эркин партиялар (яъни мухолифат), эркин сайловлар ва эркин йиғилиш ҳамда митинглар.
    Ҳукуматни назорат қилишнинг мана шу тўрт усули демократиянинг тўрт устуни ҳисобланади. Яъни қайсидир давлатни демократик деб айтишимиз учун унинг матбуоти, сиёсий партиялари, сайловлари, йиғилиш ва митинглари эркин бўлиши шарт.
    Агар қайсидир депутат, вазир ёки президент: “Бизнинг мамлакатимиз - демократик мамлакат” - деса, дарров текшириб кўринг: унинг мамлакатида матбуот эркинми, мухолиф партиялар эркинми, сайловлар эркинми, митинглар эркинми?
    Агар шу тўрт шартдан биронтаси бўлмаса, билинг-ки, у депутат, вазир ёки президент айтаётган мамлакат демократик эмас, автократик ёки тоталитар диктатура мамлакатидир.
    Мухолифат ҳам Ўзбекистонга айнан шунинг учун, яъни бебош ҳукуматни назорат қилиш ва жиловлаб туриш учун керак. Эркин ва тараққий жамият қуришимиз учун, иқтисодий ривожланишни бошлашимиз учун мухолифат сув ва ҳаводек зарур.
    Бугун ҳукуматнинг топшириғи билан мухолифатга қарши курашаётган дххчи ва милисаларга ҳам, яъни улар зўриқишларсиз ишлаши, нормал маош олиб ишлаши учун ҳам аслида мухолифат бўлиши зарур. Лекин дххчи ва милисаларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билишмайди.
    Ўзбек дххчи ва милисалари 21-асрда ҳам: “Юртда мухолифат бўлса, юртда хаос ва тартибсизлик бўлади” - деган ленинча ва сталинча қараш билан яшашмоқда.
    Бир пайтлар мухолифатчиларни қамашда жонбозлик кўрсатган баъзи мххчи ва милисалар кейинчалик ўзлари хизмат қилган зулмнинг қурбонига айланишган. Зулмнинг прокуратура ва судларидан нажот топмагач, улар ўша ўзлари қамамоқчи бўлган мухолифатчи, ҳуқуқбон ва журналистларга мурожаат қилганига кўп гувоҳ бўлганман.
    Жамоатчилик назорати нафақат давлат идоралари, парламент, ҳукумат ва президентга нисбатан, балки қурултой орқали сайланадиган партия раҳбарларига нисбатан ҳам амалга оширилиши керак.
    Ҳа, эртага “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси рўйхатга олинса, унинг аъзолари партия раҳбари Хидирназара Аллақуловни ҳам назорат қилишлари керак. Индинга “Эрк” партияси аъзолари Жаҳонгир Отажоновни раис қилиб сайлашса ҳам, янги раисни партиявий назоратга олишлари керак. Унга партиядан бемаслаҳат қарорлар қабул қилишга, ўзбошимчалик билан иш қилишга имкон бермасликлари керак.
    Хуллас, ўзингиз сайлаган ҳар қандай одамни назорат қилмасангиз, унинг хатолари, хиёнатлари ва жиноятларига қўл силтасангиз, у талтайиб кетади. Пастдагиларнинг назоратисиз қолган тепадагилар албатта золим ва душман билан оғиз-бурун ўпиша бошлайди, пастдагиларнинг устига аҳлат тўка бошлайди. Натижада гуруҳда, жамоада, партияда, юртда адолатсизлик, фисқ ва фасод бошланади.
    Адолат халқнинг талаби билан, зулм эса халқнинг розилиги ёки сукути билан ўрнатилади.
    Шунинг учун адолатсизлик қаршисида сукут сақламанг! Ўзингиз сайлаган ҳар қандай раҳбарни назорат қилинг! Унинг хато, хиёнат ва жиноятларига қўл силтаманг!
    Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг!
    Бобомурод Абдулла
    2021 йил 26 май

ความคิดเห็น • 189