1 августдан сўнг «иномарка»лар нархи қанча бўлади?

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 10 ก.พ. 2025
  • Енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини «Norma» экспертлари ҳисоблаб чиқишди.
    Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи - 6000 доллар.
    2020 йил 1 августга қадар:
    Божхона тўлови - 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
    Акциз солиғи - 1920$ (автомобиль ўртача нархининг 32%и);
    ҚҚС - 1674$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
    Божхона йиғими - 25$
    Утилизация йиғими - 0.
    Шунда жами «растаможка» тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.
    2020 йил 1 августдан кейин:
    Божхона тўлови - 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
    Акциз солиғи - 0;
    ҚҚС - 1386$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
    Божхона йиғими - 25$
    Утилизация йиғими - 659$ (БҲМнинг 30 баравари долларда).
    Шунда жами «растаможка» тўлови 5310$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ - 1549$.
    Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.
    Шундай қилиб, 1000 куб см.гача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12%га, 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10%га арзонлайди, деб хулоса қилади «Norma» экспертлари.

ความคิดเห็น •