Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича йиғилиш ўтказди
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 27 พ.ย. 2024
- Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Ўтган 10 ойда мамлакатимизга 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. Бу - ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 миллиард доллари тўғридан тўғри сармоялардир.
Киритилган инвестициялар ҳисобига 6 минг 300 та корхона ишга тушган, улар 30 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 миллион долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.
Ноябрь-декабрь ойларида яна 8,6 миллиард доллар инвестиция келиши кутилмоқда.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда инвестицияларнинг жалб этилиши ҳамда лойиҳаларнинг бажарилиши ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида атрофлича таҳлил қилинди.
Саккизта туман ва шаҳарда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлган. Айрим тармоқларда ўтган йилга нисбатан камайган. Халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган баъзи лойиҳалар суст бормоқда. Хусусан, 17 та лойиҳада лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнлари кечиккан.
Йиғилишда мутасаддилар йил якунигача кутилаётган натижалар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар юзасидан ахборот берди.
Президент ҳудудларнинг инвестициявий фаоллигини янада ошириш, бу борадаги ёндашувларни тубдан ўзгартириш шартлигини кўрсатиб ўтди. Масалан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки мамлакатимиз бизнес муҳитидаги ижобий ўзгаришларни, иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатларини ҳисобга олиб, хусусий сектор иштирокидаги лойиҳаларни ҳам молиялаштиришга тайёрлигини билдирган.
Ҳудудлар бундай имкониятлардан унумли фойдаланиши, мустақил маблағлар ҳам жалб этиши керак. Шу билан бирга, инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарур. Яъни, жалб қилинган ҳар бир доллар саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши лозим.
Йиғилишда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлардан маблағ жалб этиш ҳажмлари ва йўналишларини яна бир бор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. 2025 йил учун лойиҳаларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик ва хусусий сармоялар йўналишида аниқ белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.
Xammasi investitsiya deydi. Lekin hamma yoq limit
Юртимиздаги чиройли ишлар бардавом болаверсин!
Хаммаси сафсата. Турахужаевни нима килдинг?
Велосипед заводини куринглар хаво тозаланарди эркаклаони корни хомиладорлардай булмасди простата булмасди соглом турмуш тарзи буларди .штрафлар булмасди
zor tema
Energiyadan limitlarni bekor qilishsin
Албатта бу ҳам 2025 йил январидан болади деган гап бор эди
Чиройли ишлар билан асло чарчамасинлар!
Катта натижалар кутишга ҳаққимиз бор
actual masalallar
Давлат рахбари баракали ишлар билан чарчамасинлар!
Tumanlarga ham etibor beringlar envestrlar jalb qilib tumanga yashash joyimiz yaqiniga ish urin yaratinglar yuqori daromat olaylik shunday qilsangiz tugri buladi
Турахужаевни камаворишдику 😢😢😢
shunaqa eglishlar kere
yaxshi boladi investitsion holat endi
Хаммаси курк гап 1 тийинга турмайдиган
Nega kup odamlar ishsiz
1 ishga kirsh qiyin
2 ish urinlar yuq pinsiyaga chiqgan ham ishlaydi bu notugri joyni yoshlarga majbiri bushattirish kk
3 ishga kirish korupsiya tonish bilish
4 yuqori daromatli ish yuq
5 yashash joyimizga yaqinroq ish joy yuq yul qimmat yuni oilani tashab ketib bumaydi dinimizga tugri kemaydi iyat
6 mahalla va davlat maxsus gurux tashkil qilish kk bush odamni ishga izlab topib ishli qilib joylashtirib oylik berib quyish kk
7 uzb n hukumatni aqli yuq aholi ishchi kuchi kupligidan foydalanish kk boyip ketsa buladi davlat hama narsa ishlab chiqarib chitga sotish kk bitta oilada ishli kub bulsa oila boidi davlat ham oila
Раздражают эти так сказать исполнители - "стоя пишут", -это что, лишь бы "лизнуть?" Стыд и позор.
juda actula mavzi opchqilipti
😂