Nodira Afoqova - Xayrlashuv I Нодира Афоқова - Хайрлашув

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 16 ก.ย. 2024
  • Кузатинг:
    myurls.co/inja...
    Шеърни Мадина Норчаева ўқиган.
    ХАЙРЛАШУВ
    Кетасанми, баҳор?
    Кетасанми, Май?
    Юрагим сирқираб айтдим бу сўзни.
    Кўзларим қабариб, бир сўз ҳам демай
    Кузатганим каби қанчалаб дўстни.
    Кўп баланд учдимми? - қанотим куйган.
    “Лисон ут-тайр”ни варақлайман жим.
    Бўғзимга ҳумоми? - бир қуш ин қўйган.
    Йўқса, айтинг, нечун чиқмайди сасим?
    Гулламоқ шиддати, Май чақинлари,
    Айтинг, нега бунча ройишман, жимман?
    Ёдимда занжирлар турса шақиллаб
    Булбулдай тингласам, кўнсам - мен киман?
    Қандай аталадир мен турган маъво?
    Йўлларим, балки, ҳур;
    Эҳтимол, кўҳна -
    Фарқламасман. Ҳар бир жоннинг, ё худо,
    Ҳақ берган ҳаққига тушмасин рахна.
    Ибодатим шунга, фиғоним шундан -
    Қушлар, олиб учинг.
    Сўранг мустажоб.
    Овозим чиқмайди. Айта билмасман.
    Май ҳам кетаётир...
    Мажҳул изтироб -
    Эгасиз ҳаракат излайди паноҳ,
    Менинг нигоҳимга ин қўяр атай.
    Айрилиқ дунёси экан бу дунё.
    Нечун буни ҳар йил таъкидлайсан, Май?
    Суйдириб, сўнг ташлаб кетган бир дўстдай
    Кетасанми, баҳор?
    Кетасанми, Май?
    Нодира Афоқова 1966 йил 20 ноябрь Бухорода туғилган. Филология фанлари доктори. Бухоро давлат университети профессори. Бир неча шеърий ва таржима тўпламлари, «Жадид лирикасида мусаммат», «Жадид ғазалиёти», ХХ аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа», » Шавкат Раҳмон олами» (ҳамкорликда) ва бошқа бир қатор илмий-адабий китоблар муаллифи.

ความคิดเห็น •