Мен нега “кешбэк”имни ололмаяпман?
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 16 ธ.ค. 2024
- Ташқи кўринишида ўзгариш бўлганларни Face ID тизими қандай таниб оляпти?
“Кешбэк” олишда сумма чекланганми?
Қандай ҳолатларда харид чекидаги суммани иловага киритиб бўлмайди?
”Фирибгарлар сизнинг “кешбэк”ингизни қандай қўлга киритиши мумкин?
Шу кунларда ижтимой тармоқларда фуқаролар харид чекидан тушадиган “кешбэк” суммаларини ололмаётганликлари, иловада шахсни тасдиқлаш билан боғлиқ шартлар ҳам бир мунча қийинлашгани ҳақида ёзиб қолдиришмоқда. Бу билан боғлиқ сабаблар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, бошқарма бошлиғи матбуот котиби Дилдора Хашимова батафсил маълумот берди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини Солиқ.уз мобил иловасидан рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан кейинги ойнинг 25 санасидан бошлаб харид суммасининг 1 фоизи қайтарилиши тизими йўлга қўйилган эди.
Харид чеки - харид қилинган товарлар ёки хизматлар учун тўлов амалга оширилганда онлайн ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади. Фуқаролар унда акс этган харид суммаси фоизини Солиқ.уз иловаси орқали тўплаб боришлари ва банк картасига ўтказишлари мумкин. Бунинг учун харидорларнинг иловага киритмоқчи бўлган харид чеки ҳақиқий бўлиши талаб этилади ва бу Солиқ.уз иловасининг ўз фойдланувчиларига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатишини таъминлайди.