Жадид-ўқитувчи Собиржон Раҳимийнинг қисмати | Millat fidoyilari

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 3 พ.ย. 2024
  • "Миллатимиз фидойилари" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Ўтган асрнинг 1937-1938 йилларида бўлиб ўтган “Катта қирғин” собиқ шўро салтанати ҳудудларида яшаган барча халқпар, шу жумпадан, Ўзбекистон халкининг ҳам ҳаётига мислсиз даражада улкан талофат келтирди: шу йилларда юз минглаб бегуноҳ кишилар шўро давлатининг жазо органи - НКВД органлари томонидан қириб ташланди. Мудҳиш тарихий хунрезлик содир этилганидан бери қарийб 80 йил ўтганига қарамай, унинг фожиали оқибатлари хали-ҳануз инсониятни ларзага солиб келади.
    Шу нарса даҳшатлики, ҳали 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон бошланмай ва бўлажак жабрдийдаларнинг айбдор эканликлари масаласи ҳали аниқланмай туриб, НКВД органлари яқин келажакда қамоққа олинадиган кишилар рўйхатини тузишга киришган. 11 жилдни ташкил этган бу рўйхатларнинг биринчиси 1937 йил 27 февралда тасдиқланган бўлса, энг сўнггиси ВКП Сиёсий бюроси аъзолари томонидан 1938 йилнинг 29 сентябрида имзоланган. Яна 2 та рўйхат борки, улар 1936 йилда тузилганлигига қарамай, 1937 йилга оид рўйхатлар орасига тиркаб қўйилган. (Айрим маълумотларга қараганда, Н.С.Хрушчев томонидан ҳам имзоланган яна бир неча рўйхатлар бўлган, аммо улар Хрушчевнинг КПСС Марказий Комитетига раҳбарлик қилган йилларда куйдириб ташланган.) Шу рўйхатларга асосланиб айтиш мумкинки, “Катга қирғин” даврида қириб ташланиши лозим бўлган кишилар рўйхатини тузиш 1936 йилнинг иккинчи ярмида бошланган. Бинобарин, «Катга қиргин»ни амалга ошириш гояси Сиёсий бюро ва шахсан унинг раҳбари Сталинда 1936 йилдаёқ пайдо бўлган.

ความคิดเห็น •