Жуда Майин Куръон Тиловати.
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 17 ธ.ค. 2024
- ✅Бомдод намози тулик холда. Эркаклар учун.
• Бомдод намози. ( эркак...
✅Бомдод намози тулик холда. Аёллар учун.
• Бомдод намози. ( Аëлла...
✅Пешин намози тулик холда. Эркаклар учун.
• Пешин намози укиш тарт...
✅Пешин намози тулик холда. Аёллар учун.
• Пешин намози укиш тарт...
✅Аср намози тулик холда. Эркаклар учун
• Аср намози укиш тартиб...
✅Аср намози тулик холда. Аёллар учун
• Аср намози укиш тартиб...
✅Шом намози тулик холда. Эркаклар учун.
• Шом намози укиш тартиб...
✅Шом намози тулик холда. Аёллар учун.
• Шом намози укиш тартиб...
✅Хуфтон намози тулик холда. Эркаклар учун
• Хуфтон ва Витр намози ...
✅Хуфтон намози тулик холда. Аёллар учун.
• Хуфтон намози укиш тар...
✅Тасбех намози.
• ТАСБЕХ НАМОЗИ.#Тасбех ...
✅Тахажжуд намози тулик холда. Аёллар учун.
• ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ УК...
ҚУРЪОНИ КАРИМ
Қуръони карим борасида ажойиб маълумотлар
Қуръони карим борасида ажойиб маълумотлар
Бир киши ҳузурига аёли кирганида намоз ўқишни бошлабди. Тонг отиб кетибди, лекин у аёлига қиё ҳам боқмабди. Бу иши ҳақида маломат қилинганида, у киши: «Мен эр кишининг аҳли унинг ҳузурига кирганда ўқиладиган икки ракъат суннат намозини ўқишга турган эдим. Лекин Қуръоннинг ажойиблигига берилиб, аёлимни ҳам унутиб қўйибман», деган экан.
Жоҳиз айтади: «Аллоҳ таоло Ўз Китобини араблар ўз гапларини жумла ва фаслларга ажратиб атаган номларининг акси билан номлади. Яъни улар гапларини «девон» деб номлаган бўлсалар, Аллоҳ таоло Ўз Каломини «Қуръон» деб номлади. Аллоҳ таоло унинг айрим бўлагини «сура» деб номлади, улар эса шундай бўлакни «қасида» деб номлашган. Улар ўз гапларининг бир бўлагини «байт» деб аташса, Аллоҳ таоло суранинг бир бўлагини «оят» деб номлади. Аллоҳ таоло суралар охиридаги мослашувни «фосила» деб номлади, улар бундай ҳолатни «қофия» деб номлашарди».
Аллоҳ таолонинг иккитагина оятида ҳижоия ҳарфларининг 29 таси ҳам жамланган. Улар: «Оли Имрон» сурасининг 154-ояти, ва «Фатҳ» сурасининг 29-ояти.
Қуръони карим 30 порадан иборат. Унинг суралари сони 114та. Қуръон суралари 6236 оятни ўз ичига олади. Атонинг фикрига кўра Қуръони карим 77439та сўздан ташкил топган. Ибн Аббоснинг сўзларига қараганда, Қуръонда 323671та ҳарф қатнашган. Унда 8804та замма ҳаракати, 53242та фатҳа ҳаракати, шунингдек, 39582та касра аломати, 1771та мад - чўзиш белгиси, 1252та ташдид аломати, 134550та нуқта ишлатилган.
Қуръони каримда «Қуръон» лафзи 68та ўринда келган.
Ҳарф эътиборидан Қуръони каримнинг тенг ярми «Каҳф» сурасининг 19-оятида келган وَلْيَتَلَطَّفсўзининг охиридаги «фе» ҳарфи, деб белгиланган.
Шунингдек, сўз эътиборидан Қуръони каримнинг тенг ярми «Ҳаж» сурасининг 20-оятидагиوَالْجُلُودُ сўзи экани аниқланган.
Оятлар эътиборидан эса Қуръони каримнинг тенг ярми فَأَلْقَى مُوسَى عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ«Шуаро» сурасининг 45-оятидир.
Шунингдек, суралар ҳисобига кўра Қуръоннинг тенг ярми «Ҳадид» сурасининг охирига тўғри келади.
Қуръондаги энг катта сура - Бақара сураси.
Қуръондаги энг кичик сура - Кавсар сураси.
Қуръондаги энг узун оят - Бақара сурасининг 282 ояти (Қарз ояти).
Қуръондаги энг узун калима فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ Ҳижр сураси 22 ояти.
Қуръони каримда ح ҳарфи фақатгина иккита жойда кетма-кет келади: عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى Бақара сураси 235 оят, لَا أَبْرَحُ حَتَّى Каҳф 60 оят.
Қуръони каримда ك ҳарфи фақатгина иккита жойда кетма-кет келади: مَنَاسِكَكُمْ Бақара сураси 200 оят, مَا سَلَكَكُمْ Муддассир 42 оят.
Қуръони каримда غ ҳарфи кетма-кетма ҳолда фақатгина битта жойда келади: وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِОли Имрон сураси 85 оят.
Қуръони каримда энг кўп марта ك ҳарфи иштирок этган сура Бақара сурасининг 282 ояти бўлиб, унда 23 марта такрорланган.
бошланади
غ ҳарфи билан бошланган оятлар иккита бўлиб, улар: Ғофир сурасининг 3-ояти билан, Рум сурасининг 2-ояти.
ظ ҳарфи билан фақатгина Рум сурасининг 41-ояти бошланади.
Охирида икки пайғамбарнинг исми келган сура бу Аъло сурасидир.
Аввалида икки мевани зикри келган сура бу Тин сурасидир.
Ҳар бир оятида Лафзи жалола бўлган сура Мужодала сураси.
Лафзи жалола Қуръони каримда 980 марта зикр қилинган.
Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муҳаммад исмлари Қуръонда 4 маротаба зикр қилинган.
Қуръонда энг кўп зикр қилинган пайғамбар бу Мусо алайҳиссаллом.
Қуръонда саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳорисанинг исмлари зикр қилинган.
Қуръонда фақатгина бир аёлни исми зикр қилинган. У ҳам бўлса Марям онамиз.
#duolaruxlasholdidan, #gozalqiroat#bolalaruchunquron, #mayinqiroatmp3skachatmayinqiroat, #uhlashdanoldinquron, #mayinqiroat1soat, #mayinqiroat2,#bolangizuchunyoshligidanquron, #mayinQiroatlar#куръон, #Жудамайинкироат, #uyquuchunmayinquron, #mayinqiroatuyquuchun#ислом, #mayinqiroatlar, #omarhisham, #omarhishamalarabi