Президент ёшлар билан мулоқот қилди
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 27 มิ.ย. 2024
- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди. Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилгани қайд этилди.
Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланган. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг шартнома тўлови тўлаб берилган.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали АҚШ ва Буюк Британиянинг энг нуфузли университетларини 50 нафар йигит-қиз битирди. Бугунги кунда уларда ўқиётган ватандошларимиз 200 дан ошди. Умуман, 110 минг ёшларимиз хорижда таҳсил олаяпти.
Президент мактабининг баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши натижасида бир йилнинг ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди. Бу тизим янги ўқув йилидан яна мингта мактабда жорий қилинади.
Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди. “Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.
“Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида берилган кредит эвазига 1 миллион ёш банд бўлди. 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 1 минг 200 та лойиҳа ишга туширилди. Ҳозирда бизнесдаги айланма маблағини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёш тадбиркор бор.
Давлатимиз раҳбари ёшларда билим ва янги ғоялар кўплиги, уларга шароитлар янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан, улар қуйидагилар:
Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун “тўртинчи саноат” касблари жуда муҳим. Шу мақсадда ёшларнинг физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим бўлади. Олий ўқув юртлари қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “A-Level” дастури жорий қилинади. Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.
“SAT” тестида 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар мамлакатимиз университетларига ҳам грантга қабул қилинади.
Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тили бўйича миллий сертификат олишда компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.
Ёшларимиз халқаро олимпиадаларнинг назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришса-да, лаборатория машқларини бажаришда пастроқ балл олаяпти. Шу боис энди Президент мактаблари агентлиги қошида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради. Бунинг учун ҳар бир фан бўйича малакали олим ва хорижий мутахассислар жалб қилинади.
Олий таълимнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади. Техникумда яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади. Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсдан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади. Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан контракт асосида олий таълимга қабул қилинади.
Энди олий ўқув юрти, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади. Бундай илмий марказлар Тошкент техника, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида ҳам ташкил қилинади. Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.
Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар 50 мингдан ошди. Қўшилган қиймат яратиб, хизматларни экспорт қилаётган бундай ёшлар учун катта имкониятлар очиб берилади.
Хусусан, 1 августдан бошлаб, бу соҳада ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT-парк резиденти мақоми берилади. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади. IT-парк томонидан уларга тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун “ижтимоий карта” берилади.
Хурматли призидент сизга мурожатим хам таклифим хукуматни ёшлар билан тулдиринг. Чарчаган кари фикирлаши хозирги замонга тугри келмайдиган каттаконларингизни алмаштиринг энди ёшларга. Ёшлар сизни ишончингизни оклашиша 100 % кафолат бераман.
Тогри гапиз, йошларни куй шлари керак, иккинчиси коррупция, харомхурликни туп тупидан тозалашлари керак. Коррупция кучли бугун давлатга таракийот бумиди.
қўрқишади буларга қуда анда амма хола тоға жийин куйов таниш билиш керак бошқа оддий халқдан қўрқишадлар булар? йолғондан йошлар қарйалар деб халқни хона вайрон қилиб ташлашдлар бош пракурор 80 га қараб кетди нимага йошларга беришмади агар хақийқатдан хам йошларга этибор бўлганда ҳамаси йолғон номига ўзларни паришта қилиб кўрсатиш келгусида йана сайланиб олиш мана энг мухими шу 🇺🇿🦊🇺🇿💃😭🕺
Укимаганлар одаммасмиз уларди Ким у́йлайди 60 фойиз ёшлар у́кишга имкони йу́к
Imkon topib o'qisin, olma pish og'zimga tush deb
ассалому алайкум хурматли шавкат миромонович! аввалом бор сизга юртимиздаги тинчлик, тототувлик, тукин сочинлик учун каттадан катта рахмат айтмокчиман! курсатувни куриб кувониб кетдим. юртимизда булаетган хар бир яхши узгариш ва ривожланиш замирида сизнинг окилона ва узокни уйлаб килган хатти харакатларингиз етади. мен сиздан миннатдорман. бахтимизга сог омон булинг! илохим юртимизга куз тегмай давлатимиз ривожланаверсин, халкимиз тинч сог саломат булишсин! Сизга яна бир бор каттадан катта рахмат
Баракалла йошлар шиддатли таклиф йошлар бн ишлаш керек йошлар текширувчи вазифасида банисаларди текширадигон хаммайокди текиришга йошлар йордамчи бола олади
Хурматли президентимиз, сиздан оллох рози бусин, халкимизни илтимоси бу, давлатимизни таракийоти йошларимиз куларида. Хама сохаларда маданиятли, образованный, тоза йошларимиззи куйинг. Узиз бош кош булиб давлатимизни ривожланинг.
Президентимиз айникса имконияти чекланган йигит кизларимизга йул очиб берганингиз учун ешларни куллаб куваатлаганингиз учун рахмат
Assalomu alaykum aziz birodarlar! Xalqimizni baxtiga Yurtboshimiz omon bo‘lsin. Sivilizatsiya shiddat bilan o‘sayapti, yangi O‘zbekiston taraqqiyot sari olg‘a.....
имокният яратилса катта одамлар булади
Призидентим Аллохим сизга тансихатлик куч кувват берсин омин
XURMATLI PIRIZDET KO'PROQ YOSHLAR BILAN GAPLASHIG KURSIGA YOPISHIP QOLGANLAR BILAN MAS RAXMAT
Призидетимиз сог ОМОН булсинлар 🤲
Гап бўлиши мумкинмас
катта олимларам чикади насип
Юртумизга Куз Тегмасин
УЗБЕКИСТОНДА СУВ МУАММОСИ ЮЗАГА КЕЛМОКДА ШУ САБАБДАН БУЗНИ КЕЛАЖАГИМИЗ РАКАМЛИ ТЕХНАЛОГИЯЛАРНИГА БОГЛИК. МАТЕМАТИКА ВА ФИЗИКАНИ УЗБЕКИСТОНДА ТРЕНТГА ЧАКАРИШ КЕРАК.
шундай мотивация берилганиям яхши
гарварт олий гохидагилар бн ривожланмаймиз улар сотилиб кетади барибир бизга фойдаси тегмайди у ердаги талабаларни улар факат пулни уйлайди
Койил узгариш ката менхам рассияда ишлеман кора мехната. лекин Призенти и Йошларди гапида жон бор клилар ишонамиз и боларимизга укишга шароит йаратели биз биз билимли булмаган булса фарзандимиз булади Худохласа Омин
БЕКОБОД КИШЛЛОГИНИЯМ БОРИГ
Оллохим узбегимни келажаги бубу бусин биз узбекмиз ва бундан фахирланаман лекин россияда ишлаяпмиз хозирда биз хам хиссамизди кушяпмиз узимизни оз булсада
Rahmat Prezidentimizga yoshlarga ko'p imkoniyatlar beryapti. Rahmat.
Қоил қолдим рости, жуда самимий инсон
ёшларга оид муаммоларни ечимини топишда Ўзбекистон дунёдаги кўплаб давлатларга намуна бўлмоқда
👍👍👍👍👍👍👍👍
👍👍👍👍👍👍
👍👍👍
Uzbekiston kelajagi buyuk davlat keling havas bilan yashaylik hasad insonni badnom qiladi yurtimizga kuz tegmasin prizdentimizga ming rahmat yurtimiz boshiga sog omon bulsinlar jonajon vatanimiz shu insonni say harakatlari bilan rivojlandi gullab yashnadi yuksaldi hech qaysi davlatda yoshlarga buncha imkoniyat berilmaydi bizda shunday imkoniyatlar bor havas qilish kerak rahmat yurtboshimizga mingga kirsinlar yurtimizga doim uzlari bosh bulsinlar
👍👍
👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
Самимий учрашув бўлибди
Хаммамизга фарзандларимизни Ортидан шундай фахирланиб юриш насиб килсин.
👏
Кузбуйамачиликни, йигиштир 4 та бойваччани боласини олиб мулокатда булгунча, бир умр россия давлатида кора мехнатига кососи окармай юрган камбагалларни холидан хабар олиб ушаларни дардини эшит ва ушаларни бала чакаси билан мулокот килсанг Аллох гунохларингдан кечиб жахнам эшигидан кайтарармиди.
Фаргоналик кизга койил.куриб йигладим
ёшларга ишонч катта барибирам
Uzb nda ilmli yoshlar kup ular boshqa chit davlatlar amerika girmaniya yaponiyaga ketib qolyapti usha davlatlar ilmli odamlarni tuplab olyapti pul va sharoyiti yaxshi adolati bor saffof aldash yuq svet gaz suv yer pul nima desa beryapti natijada kuchli biznesmen bulyapti davlat xalqini ishli va yuqori daromatli qilyapti faqat ilmli uzbeklar biz ayrilyapmiz ilmli yoshlarimizdan faqat uzb nilmsiz poraxur ugri muttaham vijdonsiz va paskashlarga qolyapti uzb n xalqi va davlati u noinsof ilmsiz noinsof katakonlar davlat budjetini dubay gavayi antaliya da ayollar bilan yalongoch holatta uzb n xalqi puli hisobiga olingan qasir uylarda dam olyapti biz usha tupoylar dam olishi chet elda uy va zavot qurishi uchun umur sarflab ishlayapmiz soliq tulayapmiz
ёшлар доим президентимиз эътиборлари марказида бўлиб келган
Президентимиз ҳар доим ёшлар келажак ҳақида қайғуради
Ассалому алайкум
Сизни яратган шароитиз билан эмас хурматли призидент, Ўзбекистонда ўқув савияси пастлигидан чет элда ўқимоқда бу ешлар
Ëшлар келажагимиз шунчун ëшларни ушлади
Умриларидан барака топсинла
келажак шу ёшлани кулидаде
Pirizdentimiz mart
Ура ура ура шундай ещлар купайсин келажак узбекистони фахри буешлар укинглар зор шундай ещлар купайсин илохим омин
Хафсизликни кучвйтир
Кани эди 20 ёшга кайтиб колсам зор замонлар келди илм олгани
тугри айтасиз! укиш талим олиш учун ажойиб замонлар келди. бир вактлар укишга кириш кирганда хам укишни тугатиш жуда кийин муаммоли эди. мана худога шукур ""омон омон"" замонлар келди. агар шартнома пулини тулай олмасангиз давлатдан талим кридитлари оласиз. ...ва бошка енгилликлар.
бугунги шароитларни куриб бир тарафдан хурсанд ьуламан бир тарафдан дунега бевакт келган одамга ухшаб.хафа булиб кетаман. майли шукур хаммасига. бу яхши кунларни биз курмасак болаларимиз куради иншаолло!
@@user-ky3tm3dk7u иншаоллох биз курмаганни фарзандларимиз курсин Аллохм уларни рохатини курсатсин
КАНДАЙ НОШУКУР ИФЛОС НЕГАТИВЧИ ИНСОНЛАРСАН .И КАРИМОВ ДАВРИДА БУГДОЙ ТЕРИБ ,УЙ СИЗ ОЙЛИКЛАРНИ 2. 3 ОЙЛАБ ОЛОЛМАЙ ПЕНСИЯЛАРНИ ОЛОЛМАЙ ЮРГАНЛАРИНГНИ. УНУТМАНГЛАР. НЕГАТИВЧИЛАР ШУКУР МИНГ. ШУКУР. ХОЗИР КОННИМИЗ. ТУК ПЕНСИЯЛАР, ОЙЛИКЛАР. ВАКТИДА КУП ИНСОНЛАР. УЙЛИК БУЛДИ ШУКУР ЮРТИМИЗ. ТИНЧ МИНГ ШУКУР.
Уйинга қўтағим, мусир уй бориб кўр чимо
Прздентимизга рахмат умри узок булсин илохим
Foto galereya
Президентимизга котта раҳмат
Худо хохласа , мен амин ман, 10-20 йилдан кегин Узбекисонимиз дунедаги тарраки топган давлатларни 10ликда киради. Мен бу сузларимни аник айтишимни сабаби, шуерга утирган йошларимиззи куриб айтяпман.
Оллохим умрингизни зёда килсин хурматли президентим
👍👍
👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍