Safar Bekjon Urganjiy va Jahongir Muhammad noxaq?! Mo’jizaviy etimologiya. 2-qism.

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 1 ต.ค. 2024
  • Safar Bekjon Urganjiy noxaq?! Mo’jizaviy etimologiya. 2-qism.
    Кланчига содиқ бўлиб амал минганлар.
    Миллатимнинг на тарихин, қадрин билганлар.
    Буюк халқнинг болаларин эй қул қилганлар,
    Темур бобом сендейларни дорга илганлар!
    Ана шундан форсист уни душман билганлар.
    Каллалардан тоғ қилган деб ғийбат қилганлар.
    Мафкурага алоқадор номдор масъуллар,
    Галливудга Темурни сотиб кўксим тилганлар!
    Ҳожиакбар Ражаб ва бошқа ТошДЎТАУ соҳта тилшунос олимлари. Баён қилган фикрларим айнан факт билан асосланган илмий ҳулоса!
    Демак Сиз ҳам ғийбат қилиб қочдингиз, бошқа устозларингиз кетидан.
    Тушунаман, сизлар кураша олмай, “вақтим йўқ” деб қочасизлар.
    Олимлик ғурури ҳам йўқ. Халқнинг пулини еб эвазига ҳеч нарса бера олмайдиган чаламуллалар!
    Ким қолади, ҳамма бугун дер, керак суриш.
    Қул бўлсада, бошқа бахтли, деб йўқ бизда уруш.
    Буни билган коррупсионер халқни ўйламас,
    Уруш билан қўрқитиб дер, маъқул шу туруш.
    Диний-Инсоний қадрият виждон туғдирди.
    Дунёвий-Инсоний, теҳнология, майдон туғдирди.
    Ноинсоний-моддий қадрият келиб,
    Инсонийлик ўлдирилди, шайтон туғдирди!
    Мақсадим, одамлар дунёда нима бўлаётганини билиб яшасин, ҳеч бўлмаса уни билиб ўлсин! М.К.
    Сўнгги цивилизациянинг муҳим босқичлари.
    1.Диний-инсоний қадрият: - Инсонийликнинг, виждонийликнинг туғилиши.
    2.Дунёвий-Инсоний қадрият: - Теҳнология тараққиёти, табақаланишнинг оммолашиши.
    3.Ноинсоний-моддий қадрият: -Инсонийликнинг, виждонийликнинг ўлиши, Молпарастлик, табақаланишнинг авжига чиқиши, Дунёни англовчиларнинг кескин камайиши, (биз бугун манашу даврни бошдан кечиряпмиз) Цивилизациянинг барҳам топиши, постцивилизация, постиндустрализациянинг мажбурий қабул қилиниши. M.K.
    Одам анатомиясида барча тил бўлган.
    Сўнг Турк билан тарқалиб, дунёга тўлган.
    Билсанг барча тилларга, у олтин калит,
    У Тил ҳамон ўлмаган, билганлар ўлган!
    Илмий изланишларимизнинг натижалари кўрсатдики, дастлаб унли товушлар, кейинроқ ундош товушлар кодланган. Чунки унли товушлар асосан бевосита Инсоннинг жисмоний ва руҳий зўриқиши ҳолатларида, ундан чииқадиган ТТТ (Табиий, Тизимли, Тарорланувчи) товушлардир. Ундошлар асосан ҳайвон, инсон ва буюмларнинг махсус холатларида ёки уларнинг бошқа объектлар билан ўзоро таъсирида ҳосил бўлувчи ТТТ товушлардир. Асосан инсоннинг жисмоний ва руҳий зўриқишидан ҳосил бўлувчи ТТТ ҳолатлардаги ТШМ (Товуш, Шакл, Маъно) ларни ўзоро боғлаш орқали кодланган товушлар (функциясига кўра ҳамма товушлар аслида мукаммал сўзлар бўлган) бу бугунги кунимиз грамматикасидаги унли товушлардир.
    Ундошларни кодлаш жараёни эса анча мураккаброқ ва узоқроқ кечган бўлиши мумкин.
    Чунки бу ундошларни инсон аввал ўзининг товуш пайи, тили, лаблари ва тишлари ёрдамида импровизация қилишни ўрганиши керак бўлган. Айнан шу сабабли ундош товушлар нисбатан кейинроқ ўзлаштирилган ва кодланган деб таҳмин қилишимиз мумкин.
    Маҳмуджон Кучкаров -Янги “Инсон Тилининг келиб чиқиши” назариясининг асосчиси.
    Туркийлардан буюк тарих олиб қўйилган.
    Манбалар ҳам арҳивларга солиб қўйилган.
    Миллатларнинг бош буғини буюк ўзбекка,
    Сен тилсиз халқ, ёввойи деб нолиб қўйилган!

ความคิดเห็น • 27