Энг қадимий қалъа - Тупроққалъа тарихи | Ko'hna manzillar

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 27 เม.ย. 2022
  • "Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
    Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.
    Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд - маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.
    Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
    Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.
    Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.
    Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

ความคิดเห็น • 8

  • @mashkhura28_
    @mashkhura28_ ปีที่แล้ว +1

    Rahmat katta! Mazza qilib manaviy ozuqa oldim.

  • @user-um9fi9io6h
    @user-um9fi9io6h 2 ปีที่แล้ว

    Зор омад

  • @user-ty8qn9tz5r
    @user-ty8qn9tz5r หลายเดือนก่อน +2

    Узбекча гапирадиган археолог гид йукми эди

  • @user-ty8qn9tz5r
    @user-ty8qn9tz5r หลายเดือนก่อน

    Тупроккалъа бу узбекча ном бу калъанинг асл номини кадимий хоразмий тилида булса керак Шу калъалар енидаги ,, Гяур калъа" арабча ном булиши керак, Гяур арабча кофир сузига синоним

    • @user-el6mk1zw7t
      @user-el6mk1zw7t หลายเดือนก่อน

      Бу аломат Зартошлик даври билан Боготу шунинг учун у калана Гяур деб номланиши Ислом Дини кирибкелиши ва Клара зартошларни мажбурий Ислом динига киритиш максадида шу номер Бергман. Чилпик зиератгохининг тушкунликка ташоандикка айланиши хам манашусабаб булган

    • @user-el6mk1zw7t
      @user-el6mk1zw7t หลายเดือนก่อน

      Бу едгорлиулар Хоразимликларга тегишли булса, топган мусикасига каранглар. Коракалпоклар бу ерларга мелодий11-12 асрлардагина Чингизхонга кушилиб келишган

  • @user-el6mk1zw7t
    @user-el6mk1zw7t หลายเดือนก่อน

    Коракалпок бу ерларнинг тарихини каердан булсин, Шаббозлик одам топилсадими еки Хоразимлик

  • @elton4495
    @elton4495 2 ปีที่แล้ว +1

    Навоий хазратлари "Лисон ут - тайр" аслида нима хакида ёзилган Кук ёзувни босинг th-cam.com/video/pY1fsMNagEw/w-d-xo.html