Ширинда италянча массив қуриш таклиф қилинди

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 17 ก.ย. 2024
  • Италиянинг ESB Group компанияси ҳаммуассиси Simone Boschetti ва компания бошқарув раисининг маслаҳатчиси Gaetano Crisci бошчилигидаги делегация Ширин дирекциясига ташриф буюрди.
    Меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Шукуров ҳамда Ширин дирекцияси директори Акбарали Қаюмов кутиб олди. Италиялик ишбилармонларга Ширин шаҳарчасининг лойиҳаси тақдимот қилинди.
    Меҳмонлар лойиҳа якунига қадар ҳамкорлик қилиш, ўз навбатида шаҳарчада Италия шаҳарсозлиги, маданияти, миллийлиги акс этган массив қуриш таклифини билдиришди. Қурилишда ўзига хос дизайндан ташқари, атроф-муҳит муҳофазаси, экология, бинолар сифати, зилзилабардошлигига алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.
    А.Қаюмов ҳамкорлик юзасидан билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Лойиҳа дунёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам очиқлигини маълум қилди.
    Италия делегацияси 13 июн куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан ҳам учрашганди.

ความคิดเห็น • 5