«ИМОМ АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ» (824-892) ИМОМ АБУ ИСО МУҲАММАД ибн МУСО ад-Даҳҳок ас-Сулламий (умрининг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолгани учун ад-Дарир тахаллуси билан ҳам аталган) АТ-Термизий 209/824 йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида (ҳозирги Шеробод тумани Чўмичли маҳалласи) таваллуд топган. Алломанинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган. Ёзма манбалар ва асори атиқалардан маълумки, ўрта асрларда Термиз ҳам Ўрта Осиёнинг Бухоро, Самарқанд, Насаф, Шош сингари илм-фан ва маданияти ривожланган шаҳарлардан бири бўлган. Мана шундай маданий муҳитда ўсган АТ-Термизий ёшлигидан турли илмларни эгаллашга зўр қизиқиш билан интилган, болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш хотирасининг кучлилиги ва ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. АТ-Термизий диний ва дунёвий илмларни, айниқса, хадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган ва бу борадаги билимларни мустақил ошириб бориш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига сафар қилган. Жумладан, у узоқ йиллар мобайнида Ироқ, Исфахон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Кўп йиллик сафарлари чоғида АТ-Термизий қироат, илм ал-баён, фикх, Тарих айниқса, ўзи ёшлигидан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимлари - машҳур муҳаддисларидан таълим олган. Унинг устозларидан Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довул, Қутайба ибн Саид Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлой ва бошқа машҳур муҳаддисларни кўрсатиш мумкин. АТ-Термизий асарларининг аксарияти бизгача етиб келган. «Ал-Жомиъ ал-кабир» («Катта таълим»), «аш-Шамоил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»), «ал-Ипал фи-л-ҳадис» («Ҳадислардаги иллатлар»), «Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва бахслар ҳақида рисола»), «Китобу-т-таърих» («тарих китоби»), «Китобу-з-зухд» («Тақво ҳақидаги китоб») каби асарлари шулар жумласига киради. Ат-Термизий асарларининг энг машҳури, шубҳасиз, «ал-Жомиъ» бўлиб, у олтита ишончли хадислар тўпламидан биридир.Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «ал-Жомиъ ас-Сахих», «аЖомий ат-Термизий», «Сунан ат-Термизий» номлари билан ҳам аталиб, Пайғамбар алайҳиссалом хадисларига доир муҳим тўпламлардан ҳисобланади. Баъзи манбаларда «аш Шамоил ан-набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам» шаклида ҳам келтирилади. Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий хаётлари, суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари ва одатларига оид 408 ҳадиси шарифни қамраб ўз ичига олган қимматли манбадир. «Аш-Шамоил ан-набавия» нинг бу турдаги бошқа асарлардан афзаллиги фарқи шундаки, унда Ат-Термизий имкон қадар Пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатларига доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига хос иустақил, яхлит бир китоб шаклида тасниф қилган. «Аш-Шамоил ан-набавия» азалдан исломшунос олимлар ва тадқиқотшуносларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Араб тилида битилган бу асарга бир қанча шархлар ва хошиялар ҳам ёзилган. Улардан Абдурауф ал-Муновий ал Мисрийнинг «Шарҳ-аш-шамоил», Али ибн Салмон ал-Ҳиравий ал-Қодирийнинг «Жамъу-у-вассоилфи шархи-ш-шамоил», Сулаймон ибн Умар ибн Мансур ал-Жумалнинг «ал-Мавоҳиб ал-муҳаммадия би шарҳ-аш-шамоил ат-Термизий» каби шарҳларни кўрсатиш мумкин. «Аш-Шамоил ан-набавия» сўнги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр қилинди. Имом Абу-Исо Муҳаммад Ат-Термизий 279/892 йилда Термиз яқинидаги Буғ қишоғида (ҳозирги Чўмичли маҳалласи) вафот этган ва шу ерда дафн қилинган. 2016-2017 йилларда унинг мақбараси батамом қайта таъмирланиб, табаррук зиёратгоҳга айлантирилди.
«ИМОМ АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ»
(824-892)
ИМОМ АБУ ИСО МУҲАММАД ибн МУСО ад-Даҳҳок ас-Сулламий (умрининг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолгани учун ад-Дарир тахаллуси билан ҳам аталган) АТ-Термизий 209/824 йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида (ҳозирги Шеробод тумани Чўмичли маҳалласи) таваллуд топган.
Алломанинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган. Ёзма манбалар ва асори атиқалардан маълумки, ўрта асрларда Термиз ҳам Ўрта Осиёнинг Бухоро, Самарқанд, Насаф, Шош сингари илм-фан ва маданияти ривожланган шаҳарлардан бири бўлган. Мана шундай маданий муҳитда ўсган АТ-Термизий ёшлигидан турли илмларни эгаллашга зўр қизиқиш билан интилган, болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш хотирасининг кучлилиги ва ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган.
АТ-Термизий диний ва дунёвий илмларни, айниқса, хадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган ва бу борадаги билимларни мустақил ошириб бориш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига сафар қилган. Жумладан, у узоқ йиллар мобайнида Ироқ, Исфахон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Кўп йиллик сафарлари чоғида АТ-Термизий қироат, илм ал-баён, фикх, Тарих айниқса, ўзи ёшлигидан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимлари - машҳур муҳаддисларидан таълим олган. Унинг устозларидан Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довул, Қутайба ибн Саид Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлой ва бошқа машҳур муҳаддисларни кўрсатиш мумкин. АТ-Термизий асарларининг аксарияти бизгача етиб келган.
«Ал-Жомиъ ал-кабир» («Катта таълим»), «аш-Шамоил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»), «ал-Ипал фи-л-ҳадис» («Ҳадислардаги иллатлар»), «Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва бахслар ҳақида рисола»), «Китобу-т-таърих» («тарих китоби»), «Китобу-з-зухд» («Тақво ҳақидаги китоб») каби асарлари шулар жумласига киради.
Ат-Термизий асарларининг энг машҳури, шубҳасиз, «ал-Жомиъ» бўлиб, у олтита ишончли хадислар тўпламидан биридир.Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «ал-Жомиъ ас-Сахих», «аЖомий ат-Термизий», «Сунан ат-Термизий» номлари билан ҳам аталиб, Пайғамбар алайҳиссалом хадисларига доир муҳим тўпламлардан ҳисобланади. Баъзи манбаларда «аш Шамоил ан-набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам» шаклида ҳам келтирилади. Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий хаётлари, суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари ва одатларига оид 408 ҳадиси шарифни қамраб ўз ичига олган қимматли манбадир. «Аш-Шамоил ан-набавия» нинг бу турдаги бошқа асарлардан афзаллиги фарқи шундаки, унда Ат-Термизий имкон қадар Пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатларига доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига хос иустақил, яхлит бир китоб шаклида тасниф қилган. «Аш-Шамоил ан-набавия» азалдан исломшунос олимлар ва тадқиқотшуносларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Араб тилида битилган бу асарга бир қанча шархлар ва хошиялар ҳам ёзилган. Улардан Абдурауф ал-Муновий ал Мисрийнинг «Шарҳ-аш-шамоил», Али ибн Салмон ал-Ҳиравий ал-Қодирийнинг «Жамъу-у-вассоилфи шархи-ш-шамоил», Сулаймон ибн Умар ибн Мансур ал-Жумалнинг «ал-Мавоҳиб ал-муҳаммадия би шарҳ-аш-шамоил ат-Термизий» каби шарҳларни кўрсатиш мумкин. «Аш-Шамоил ан-набавия» сўнги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр қилинди.
Имом Абу-Исо Муҳаммад Ат-Термизий 279/892 йилда Термиз яқинидаги Буғ қишоғида (ҳозирги Чўмичли маҳалласи) вафот этган ва шу ерда дафн қилинган. 2016-2017 йилларда унинг мақбараси батамом қайта таъмирланиб, табаррук зиёратгоҳга айлантирилди.