«Онлайн Маҳалла» - Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 16 พ.ย. 2024
  • «Онлайн Маҳалла» ахборот тизими ёрдамида қуйидаги йўналишларга субсидиялар ажратилади:
    Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваригача миқдорида;
    Суғориш воситалари хирид қилиш учун - БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
    Уруғликлар ва кўчатлар сотиш учун - БҲМнинг 3 бараваригача миқдорида;
    Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
    “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган ҳаражатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
    “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича ҳаражатларни қоплаш учун камижа битта иш ўрин яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
    2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида баиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш ҳаражатларини қоплаш ҳаражатларини қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорида бир марталик;
    Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун - 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;
    Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
    Ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали ҳаражатлари учун - аъзолик бадали миқдорида;
    Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйҳатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга - якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун - сарфланадиган ҳаражатларни тўлашда бир марталик;
    “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун - 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорида;
    Шогирдларга - мустақил фаолият бошлаш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун, шунингдек, усталарга - интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама ҳаражатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига;
    Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “Уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун - уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
    Ижтимоий тармоқларда бизга тегишли бўлган каналлар қуйидагилар:
    RealSoft - t.me/realsoftuz
    Oilakredit - t.me/oilakredi...
    Smart Market - t.me/smartmark...
    Online Mahalla - t.me/onlinemah...

ความคิดเห็น •