Тошкентнинг қадимий тепаликлари ва қадимий шаҳар харобаси қолдиқлари | Toshkentnoma

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 22 ม.ค. 2025
  • "Тошкентнома" кўрсатуви
    "Тошкент" телеканали
    МИНГЎРИК - археологик ёдгорлик, қадимий шаҳар харобаси қолдиғи (1-13-асрлар). Маҳаллий аҳоли ўртасида у Афросиёб тепаси номи билан ҳам машҳур бўлган. Тўртбурчак аркка ёндошган минора-қаср ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. 19-асрга оид шаҳар харитасида майдони 30-35 га эканлиги кўрсатилган. Тошкент темир йўл вокзали яқинида, Салор канали соҳилида жойлашган; шаҳар харобаси ўрнида 19-асрда катта ўрикзор бўлганлиги учун шундай аталган. Ҳозир шаҳар қурилиши муносабати билан Мингўрик ҳудудининг олдинги рельефи ва ёдгорликнинг маданий қатлами бузилиб кетиши натижасида Мингўрикнинг бир қисмигина сақланган. Биринчи марта 1896 йил (Е.Т. Смирнов, Н.С.Ликошин томонидан), кейин 1912 йил (А.И.Добросмислов, Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан) қайд қилинган. 20-йилларда М.Е.Массон, 40-50-йилларда Т.Мирғиёсов, В.И.Спришевский, Ю.Ф.Буряков археология кузатиш ишлари олиб борган. Биринчи қазиш ишлари Ўзбекистон ФА Тарих ва археология институти (Ю.Ф. Буряков, Д.Г.Зильпер, О.В. Обельченко) томонидан ўтказилган, 1968 йилдан Тошкент археология экс¬педицияси мазкур археологик ёдгорликни ўрганишни бошлаган. Унинг ишлари 2008 йилдан давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига (2008 йил 2 апрель) мувофиқ, Мингўрик шаҳар харобаси қолдиқлари консервация қилинди (2008).

ความคิดเห็น • 2