Шуҳрат Дарё - Бир марта (жонли ижро) I Shuhrat Daryo - Bir marta (jonli ijro) I Шуҳрат Ориф шеъри

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 16 ก.ย. 2024
  • Кузатинг:
    myurls.co/inja...
    Бир марта...
    Бир марта кўзимиз бўлди рўбарў -
    Фасллар чалкашиб, ақлдан озди.
    Гўёки ҳайитлик олган боладек
    Булутлар ўзини йўқотаёзди.
    Ногаҳон тириклик исини туйдим,
    Умрим - лаҳзаларнинг қўлида қарта.
    Юлдузлар суюнчи олади Аршдан,
    Мени ўйласангиз агар бир марта.
    Тоғлар термулади чордана қуриб,
    Уларнинг тақдири боғлиқдир сизга.
    Минг йилга узайди дунёнинг умри,
    Бир марта севаман деганингизга.
    Уммонлар чайқалиб ўқийди такбир,
    Минг йилда тангрининг бир кўнгли тўлди.
    Олинг, шу дунёни мен сизга бердим,
    Лабингиз бир марта энтикса бўлди...
    Шуҳрат Ориф

ความคิดเห็น • 1