Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида...
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 8 ก.พ. 2025
- Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси собиқ раиси Собир Қурбонов журналистларнинг хизмати, меҳнати, ўзгаришларга қўшаётган ҳиссаси, айни кунда соҳа вакилларига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
ОНАМГА ХАТ
Қайтгим келди, онам, ёнингга
Юрагимда исмсиз дардлар.
Совуқ хонам, соат чиқ-чиқи,
Ташқарида хазонрез боғлар,
Ёмғирнинг жим хониш қилиши...
Бариси ҳам нечундир бу дам
Туширмоқда сени ёдимга...
Қайтгим келди, онам, ёнингга.
Юрагимни очиб гапирсам,
Кам-кам бўлар менда бундай ҳол.
Шодмон юрсам, менинг ёдимга
Сен тушмайсан ростдан, онажон.
Ногаҳоний бундай ҳолда-чи,
Шундай кўргим келади сени.
Айтсам сенга бор гапларимни,
Орзуларим, ҳасратларимни
Йиғлаб, кулиб айтгим келар, ҳа,
Одамларнинг қадру қимматин
Англамаймиз бирга бўлганда.
Аммо ногоҳ узоққа тушсак,
Ё танҳолик ҳасратин чексак,
Баъзан шундоқ,
Одам зотининг
Тирноғига зор бўламиз, ҳа!
Тушунмайман бул ҳақиқатни,
Сен-ку, ахир онасан, она...
Онам, ранжимагил хатимдан,
Мен ростини ёздим, шод дамим
Сен тушмайсан асло эсимга.
Аммо ҳаёт ўзи, биламан,
Солар сени ёдимга бот-бот.
Яъни, бошимизни доим ҳам
Она бўлиб силамас ҳаёт Абдулла Орипов