Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани -Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.
Пайғамбар Муҳаммад сав бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар. У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам бирор марта саҳобаларига Макка мушриклари-шаҳар ҳокимларига қарши қуролли курашни бошлаш тўғрисида буйруқ бермадилар. Ҳар ҳолда у кишининг тарафдорлари шаҳарда етарли бўлиб, шаҳарни иккига бўлиб чегара қилиб олишга, жанговар курашни бошлашга етарли одамлар бор эди. Шунга қарамай Пайғамбар сав маънавий ҳақдор бўлсаларда, исён кўтармай, бундай мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.
Қилич жиҳоди нима? Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш исломда ман қилинган. Ташқаридан ҳужум, босқинчилик, қароқчилик юз берганда, ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа уруши - жиҳод, қилич жиҳоди деб айтилади. Яъни ўзини ҳимоя қилиш, «муқаддас уруш» бутун жамиятнинг, халқнинг ўзларининг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз Ватанини ҳимоя қилиш, қариндошларини, оиласини, мулкини ҳимоя қилиш ҳуқуқи- шахсий ҳуқуқдир.
Баракаллох . Жазакаллоху хойрон.
👳👈💙👈📖👈☝
👳👈🌄👈☝
«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг килиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина Парвардигоримиз Ягона Аллоҳ деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларни баъзиларини баъзилари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) черковлари, яҳудийларнинг ибодатхоналари ва (мусулмонарнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ ўзига (яъни Динига) ёрдам берадиганларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ Кучли, Кудратлидир. »
Пайғамбар сав қўшинни жангга юборишаётганда уларни фақат мусулмонларга қаршилик кўрсатаётган, қурол ушлаган душман билангина жанг қилишга огоҳлантирар эдилар. Тинч аҳолини, диний хизматчиларни ўлдириш ман қилинган эди, шунингдек ҳайвонларга, экинларга ва дарахтларга зиён етказмаслик буюрилар эди.
Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани -Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.
Пайғамбар Муҳаммад сав бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар. У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам бирор марта саҳобаларига Макка мушриклари-шаҳар ҳокимларига қарши қуролли курашни бошлаш тўғрисида буйруқ бермадилар. Ҳар ҳолда у кишининг тарафдорлари шаҳарда етарли бўлиб, шаҳарни иккига бўлиб чегара қилиб олишга, жанговар курашни бошлашга етарли одамлар бор эди.
Шунга қарамай Пайғамбар сав маънавий ҳақдор бўлсаларда, исён кўтармай, бундай мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.
Қилич жиҳоди нима?
Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш исломда ман қилинган. Ташқаридан ҳужум, босқинчилик, қароқчилик юз берганда, ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа уруши - жиҳод, қилич жиҳоди деб айтилади. Яъни ўзини ҳимоя қилиш, «муқаддас уруш» бутун жамиятнинг, халқнинг ўзларининг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз Ватанини ҳимоя қилиш, қариндошларини, оиласини, мулкини ҳимоя қилиш ҳуқуқи- шахсий ҳуқуқдир.
ҳар битта гапингга радия бор ўзларингча ақллилик қиласанлар бечора одамларни алдаб улар сен айтаётган нарсаларни қайдан ҳам билсин ишониб қолишяпти