Янги Меҳнат кодексида "меҳнат таътили"

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 11 มิ.ย. 2023
  • #Янги_Меҳнат_кодекси
    Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади :
    1) таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;
    2) асосий таътилнинг энг кам давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил қилади (илгари - ўн беш иш куни эди).
    Таътилнинг йигирма бир календарь куни уч календарь ҳафтани ташкил этишини таъкидлаб ўтмоқчимиз, бу олти кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг ўн саккиз иш кунига тенг. Мазкур "формула" келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.
    Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.
    Мисол учун, агар душанбадан бошлаб тўққиз иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.
    Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:
    *асосий (меҳнат) - йигирма бир календарь кун давомийликдаги;
    *қўшимча - ўн календарь кун
    "Юрист тавсияси" рукнини кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний ҳимоя қилинг.

ความคิดเห็น •