ГИЛОСГА ШАКЛ БЕРИШ / GILOSGA SHAKL BERISH

แชร์
ฝัง
  • เผยแพร่เมื่อ 16 ก.ย. 2024
  • t.me/agrobiznesblogi Гилос кучли ўсиши ва кам шохланиши билан бошқа мевали дарахтлардан фарқ қилади. Гилос навларида кучли ўсган шохларнинг пастки қисмида куртаклар кам ривожланади. Куртаклар уйғониши ва асосий шохларда ёш шохчаларни ўсиб чиқишини кучайтириш мақсадида, асосий шохлар қисқартирилади. Бундай буташ усули дарахтлар ёшлигида ва ҳосилга кира бошлаганда шох-шаббага шакл бериш учун қўлланилади. Ёш дарахтлардаги 40-45 см ли новдаларини чилпиш ҳам яхши натижа беради ёки узун новдаларни эгиб, ярус ҳосил қилинса, ундан куртаклар чиқа бошлайди.
    Шохларни қисқартириш ва чилпиш шох-шаббани ихчам қилади, шохларда ўсув новдаларини кўпайиши ва даста шохларнинг ўсишига ёрдам беради. Яхши шохланадиган навларда узунлиги 50-60 см дан ошган новдалар қисқартирилади. Шох-шаббани шакллантиришда дарахтларнинг бўйига ва ён томонга ўсиши чекланиб турилади. Агар гилос новдалари суст ўсса, шохлар икки-уч йиллик шохигача қисқартирилади. Дарахт қарий бошлаганда шох-шаббасини кўпроқ буташ йўли билан ёшартирилади.
    Олча дарахтлари кам буталади. Фақат жуда зарур бўлганда қалинлашиб кетган шох-шаббалар, синган, қуриган ва қарий бошлаган шохлари олиб ташланади. Олча қариб, ўсиши сусайган (10 см гача) ёки ҳосили камайиб кетган даврда дарахт ҳолатига қараб, уч-беш йиллик шохигача кесиб ёшартирилади, тик ўсадиган навлар кўпроқ, шохлари ёйилиб, косасимон ўсадиганлари эса камроқ кесилади.
    Манба: dehqon.uz

ความคิดเห็น • 16