"Адвокатура мақоми" конституциявий асосда мустаҳкамланди
ฝัง
- เผยแพร่เมื่อ 3 พ.ย. 2024
- Фуқаролардан келиб тушган кўплаб таклифлар асосида Конституцияда “Адвокатура” номи билан аталувчи янги боб шакллантирилди. Мазкур янги бобда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокатура тизимини кучайтиришга хизмат қилувчи бир қатор модда ва нормалар ўрин олган.
Конституцияда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши назарда тутилган бўлиб, адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Эндиликда адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланиб, адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан тўсқинликсиз ва ҳоли учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар билан таъминланади. Энг муҳими, адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.
Янги Конституцияга киритилган адвокатура ҳақидаги нормалар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.